Эндиликда суғурта шартномалари фақат электрон шаклда тузилади
Бундан ташқари, суғурта компаниялари энди мижозга хизмат кўрсатишдан аввал суғуртанинг барча шартлари, аниқ нархи, тўлаб бериладиган маблағ миқдори, шунингдек, ушбу хизматнинг нафақат афзалликлари, балки камчиликларини ҳам очиқ маълум қилишга мажбур.
© vaqt.uzЎзбекистонда суғурта бозорини тартибга солиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янги босқичга олиб чиқувчи қонун кучга кирди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълум қилишича, янги ҳужжат билан 10 та қонун ҳужжатига муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қоғоз шаклидаги суғурта полислари бекор қилинди
Суғурта полисларини қоғоз бланкаларида расмийлаштириш амалиёти қонун даражасида бутунлай бекор қилинди. Эндиликда мамлакатда суғурта шартномалари фақат электрон шаклда расмийлаштирилади.
Истеъмолчиларни алдаш ва яширин шартлар тақиқланди
Суғурта компаниялари энди мижозга хизмат кўрсатишдан аввал суғуртанинг барча шартлари, аниқ нархи, тўлаб бериладиган маблағ миқдори, шунингдек, ушбу хизматнинг нафақат афзалликлари, балки камчиликларини ҳам очиқ маълум қилишга мажбур.
Бундан ташқари, суғурта компаниялари томонидан маблағларни асоссиз чиқариб юборишнинг олдини олиш мақсадида, тизимда молиявий камчиликлар ёки тўловга қобилиятсизлик аломатлари кузатилганда, компания раҳбариятига фойдани (дивидендларни) таъсисчилар ўртасида тақсимлаш қонунан тақиқланди.
Электрон тижорат операторлари учун енгиллик
Қонун билан электрон тижорат соҳасида хабардор қилиш тартиботи киритилди. Эндиликда рақамли платформалар ўз фаолиятини бошлагани ёки тугатгани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилади, яъни улар соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Аввалроқ, автомобилни ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда суғурталаш мумкин бўлиши. Шунингдек, суғурта товонини олиш тартиби енгиллаштирилиб, электрон тижорат соҳаси учун янги талаблар жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди.





