Энг кўп давлат банкларида: Муаммоли кредитлар икки ойдан буён ўсишни давом этмоқда

Bugun 11:552 daqiqa

Март ойига келиб банкларда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми 897 млрд сўмга ошди, асосий улуш яна давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Энг кўп давлат банкларида: Муаммоли кредитлар икки ойдан буён ўсишни давом этмоқда

2026 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, банк тизимидаги жами кредитлар ҳажми 613,7 трлн сўмни ташкил этди. Шундан муаммоли кредитлар (NPL) 20,3 трлн сўмга етди. Охирги икки ой давомида NPL ўсиш тенденциясини сақлаб қолмоқда.

Феврал ойи бошида жами кредитлар 610,4 трлн сўм, муаммоли кредитлар эса 19,4 трлн сўм бўлган эди. Шу тариқа, март ойида NPL ҳажми қарийб 0,9 трлн сўмга ошган. Муаммоли кредитларнинг умумий кредитлардаги улуши эса 3,3 фоиз атрофида сақланиб қолди.

Март ойига келиб давлат банкларида муаммоли кредитлар улуши 923 млрд сўмга ошиб, умумий ҳажм 14,7 трлн сўмга етди. Бу умумий NPL'нинг асосий қисмини ташкил қилади. Айниқса, йирик давлат банклари — «Milliy bank» (3 трлн сўм), «Agrobank» (2,7 трлн сўм) ва «SQB» (2,3 трлн сўм) энг юқори кўрсаткичларга эга бўлиб қолмоқда. Давлат банкларидан «Turonbank», «BRB» ва «Xalq banki»да муаммоли кредитлар улуши бироз пасайган.

Хусусий банкларда эса NPL миқдори ўтган ойга нисбатан 27 млрд сўмга камайиб, 5,5 трлни ташкил этди. Аммо айрим хусусий банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши юқори. Жумладан, «Poytaxtbank»да NPL улуши 32,6 фоизни ташкил этиб, тизимда энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шунингдек, «Garantbank» (12,1 фоиз), «AVO bank» (6,1 фоиз), «TBC bank» (6,7 фоиз) ва «Soderot bank» (5,8 фоиз) ҳам юқори ўринларда қолмоқда.

Айрим банкларда муаммоли кредитлар улуши жуда паст ёки умуман мавжуд эмас. Масалан, «KDB Bank Uzbekistan» ва «Uzumbank»да NPL кўрсаткичи 0 фоизни ташкил этган. Муаммоли кредитларда энг катта пасайиш эса «Ipotekabank»да (-311 млрд сўм) бўлди.

Ўтган ой бўйича муаммоли кредитлари энг юқори 10 та банк (трлн сўмда):

«Milliybank» — 3,47 трлн сўм;

«Agrobank» — 2,70 трлн сўм;

«SQB» — 2,3 трлн сўм;

«Asakabank» — 1,83 трлн сўм';

«Kapitalbank» — 1,1 трлн сўм;

«BRB» — 1 трлн сўм;

«Ipotekabank» — 1 трлн сўм;

«Xalq banki» — 1 трлн сўм;

«Mikrokreditbank» — 0,9 трлн сўм;

«Aloqabank» — 0,7 трлн сўм.

photo_2026-03-30_11-15-30

foto: bankers.uz

NPL'да сўнгги бир йилдаги вазият қандай?

2025 йилнинг март ойига қараганда, муаммоли кредитларнинг умумий кредитлар улуши 1,2 фоизга камайган. Ўтган йили мартда NPL миқдори 24,3 трл сўмни ташкил қилган бўлса, шу йил мартда бу кўрсаткич 4 трлн сўмлик пасайиш қайд этган.

Teglar

Mavzuga oid