Logo

Эрон АҚШдан 290 млрд доллар товон пули ундирмоқчи

Bugun 16:352 daqiqa

Суд қарорларини ижро этиш доирасида АҚШга тегишли бир нечта кема ушлаб қолинган. Белгиланган товон пулининг бир қисми ушбу кемалар ҳисобидан қопланади. Эрон судлари аввалроқ ҳам Вашингтонга қарши жами қарийб 40 млрд долларлик товон пули ундириш бўйича қарорлар чиқарган.

Эрон АҚШдан 290 млрд доллар товон пули ундирмоқчи © aurora-israel.co.il

Эрон АҚШдан жами 290 миллиард доллар товон пули ундиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон суд ҳокимияти қошидаги адвокатлар, расмий экспертлар ва маслаҳатчилар маркази раҳбари Ҳасан Абдолианпур маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, суд қарорларини ижро этиш доирасида АҚШга тегишли бир нечта кема ушлаб қолинган. Белгиланган товон пулининг бир қисми ушбу кемалар ҳисобидан қопланади.

Абдолианпурнинг таъкидлашича, Теҳрон барча суд қарорларининг тўлиқ бажарилишига эришмоқчи. Маълум қилинишича, Эрон судлари аввалроқ ҳам АҚШга қарши жами қарийб 40 миллиард долларлик товон пули ундириш бўйича қарорлар чиқарган. Жумладан, буллёз эпидермолиз касаллиги билан оғриган беморлар иши бўйича ҳам шундай қарор қабул қилинган. Бунинг натижасида бир нечта нефт ташувчи ва юк кемалари мусодара қилинган.

Бундан ташқари, Эрон Иордания ва бошқа араб давлатларига қарши ҳам даъво аризалари киритган. Теҳрон улардан ўз ҳудудларидан АҚШ томонидан Эронга зарба бериш учун фойдаланилгани сабабли товон пули талаб қилмоқда.

Эрон ҳукумати товон пулини қоплаш учун бошқа активлардан ҳам фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Масалан, Ҳўрмуз бўғози ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳамда Исроилга тегишли савдо кемаларини қўлга олиш ва кейинчалик сотиш режалари ҳам бор.

Шу билан бирга, Эрон ички судлардан ташқари, бир неча миллиард долларлик эски даъволар бўйича халқаро арбитраж судларидаги кўп йиллик жараёнларни ҳам давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон уруши дунёнинг нефтга қарамлигини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid