Фарғонадаги учта чегара божхона пункти 24 соатлик режимга ўтди

Bugun 20:301 daqiqa

Фарғона вилоятидаги учта чегара божхона пости 1-октабргача доимий 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Аввал ушбу постлар соат 06:00 дан 22:00 гача фаолият юритган.

Фарғонадаги учта чегара божхона пункти 24 соатлик режимга ўтди

Фарғона вилоятидаги учта муҳим чегара божхона пости энди доимий 1-октабргача 24 соатлик режимда ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум қилди.

Хусусан, Фарғона чегара божхона пости, Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган Оқ-Қия божхона пункти ва Сўх чегара пости янги режимига ўтди. Аввал улар соат 06:00 дан 22:00 гача фаолият юритган.

Янги тартибнинг жорий этилиши ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар ва транспорт ҳаракати учун янада қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилган. Бундан фойдаланиб, сайёҳлар ва экспорт-импорт товарларини ташувчи транспорт воситалари чекланмаган вақтда ҳаракатлана олади.

Мазкур тартиб 2026 йилнинг 1-октабрига қадар амал қилади.

Teglar

Mavzuga oid