Logo

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Bugun 13:282 daqiqa

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 8-12-июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага 9-июнда Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида айрим жойларда, шунингдек, кечаси ва эрталаб Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

10-12-июн кунлари республика ҳудудининг катта қисмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 метргача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Чўл ҳудудларда 8-июнда баъзида 20-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан +32...+37 даража, жанубда +39 даражагача бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8-12-июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-37 даража бўлади.

Эртага 9-июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10-12-июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +21...+23 даража, кундуз кунлари +33...+35 даража бўлади.

Шамол 3-8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 метргача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Teglar

Mavzuga oid