ҲАМАС Исроил билан икки ойлик сулҳга розилик билдирди

05.07.2025 | 19:303 daqiqa

Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати Исроил билан 60 кунлик сулҳ тузиш ва асирларни озод этиш бўйича таклифга ижобий жавоб берди. Ҳаракат музокараларни дарҳол бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

ҲАМАС Исроил билан икки ойлик сулҳга розилик билдирди
ҲАМАСнинг баёнотига кўра, улар Қатар ва Миср воситачилигида таклиф этилган шартларга розилик билдириб, ўзаро келишувга эришиш бўйича жиддий музокараларга киришиш ниятида. Ҳаракат бу асосда амалий механизмларни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган. Шу билан бирга, The Times of Israel нашри ҲАМАСнинг жавобида ҳал этилиши осон бўлмаган муҳим шартлар борлигини қайд этди. Исроил эса аввалроқ АҚШ томонидан таклиф этилган режага розилик билдирган ва ҳозирда ҲАМАСнинг жавобини ўрганаётганини маълум қилган. Бундан аввал ҲАМАС АҚШ таклифини муҳокама қилиш мақсадида фаластинлик етакчилар ва сиёсий фракциялар билан маслаҳатлашувлар ўтказаётгани ҳақида билдирган эди. The New York Times газетаси ёзишича, ҳаракатнинг ҳарбий қанотига яқинда тайинланган янги раҳбар Иззаддин ал-Ҳаддод бу урушни ё «шарафли битим» билан тугатиш ёки уни «озодлик уруши»деб аташ кераклигини айтган. Исроил томони эса АҚШ таклиф этган икки ойлик оташкесим режасини маъқуллагани ва музокара жараёнини бошлашга тайёр эканини билдирган.

Teglar

Mavzuga oid