Logo

HUMO'га янги раҳбар тайинланди

Bugun 12:451 daqiqa

Беларус миллий тўлов тизими — БЕЛКАРТнинг собиқ раҳбари Александр Сотников HUMO тўлов тизими бошқарув раиси этиб тайинланди.

HUMO'га янги раҳбар тайинланди © myfin.by

Беларуслик мутахассис Александр Сотников HUMO тўлов тизими бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда тўлов тизимининг расмий сайтидаги маълумотлардан маълум бўлди.

Сотников мазкур лавозимда 2025 йил сентябридан буён ишлаб келган Улуғбек Баҳодиров ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Сотников 2026 йил 18-майда HUMO Кузатув кенгаши қарори билан компания бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Бироқ орадан деярли бир ярим ой ўтиб, унинг компаниядаги ваколатлари тугатилгани ва Корпоратив ахборот ягона порталида унинг компания аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинди.

Маълумот учун, Александр Сотников меҳнат фаолиятининг асосий қисмини банк, процессинг ва рақамли тўлов тизимлари соҳасида ўтказган.

У фаолиятини «Белинвестбанк»да бошлаб, банк карталари инфратузилмаси ва процессинг тизимлари билан шуғулланган. Кейинчалик Беларус миллий тўлов тизими оператори — «БЕЛКАРТ»га раҳбарлик қилган.

Шунингдек, у Беларус Миллий банкида Тўлов тизимлари ва рақамли технологиялар йўналишига раҳбарлик қилган, 2017–2021 йилларда эса «Белгазпромбанк» бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2021 йил майидан бошлаб эса беш йил давомида «БЕЛКАРТ» миллий тўлов тизими операторини бошқарган.

Teglar

Mavzuga oid