HUMO'нинг собиқ директори Марказий банк тизимидаги янги финтех компанияга раҳбар бўлди
Шуҳратбек Курбанов Марказий банк тизимида ташкил этилган янги финтех компания — «Simple Smart Systems»га директор этиб тайинланди.

Шуҳратбек Курбанов «Simple Smart Systems» компаниясининг раҳбари этиб тайинланди.
«Simple Smart Systems» компанияси 2026-йил 22-апрел куни Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ҳамда Гаров реестри давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган. Устав капиталида Ахборотлаштириш бош маркази 95 фоиз, Гаров реестри эса 5 фоиз улушга эга.
Шуҳратбек Курбанов апрел ойи бошида «TBC Uzbekistan» бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимини тарк этган эди. Ундан аввал эса 2019-йилдан буён ҲУМО тўлов тизимига раҳбарлик қилиб келган ва компаниянинг шаклланиши ҳамда бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш жараёнларида иштирок этган.
2025-йил январ ойида HUMO тўлов тизими «Paynet» компаниясига сотилганидан кейин бошқарувда ўзгаришлар бошланган эди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 6-март куни Курбанов лавозимидан озод қилинган.





