Ҳуқуқбузарлик даражаси юқори ҳудудлар самолёт ёрдамида мониторинг қилинади

19.09.2025 | 13:303 daqiqa

18 сентябрда қабул қилинган қарорга асосан, ер назоратининг ягона электрон платформаси ташкил этилади ва ер қонунчилигини бузган ҳолатлар кузатувлари жиҳатидан қатъий чоралар кўрилади.

Ҳуқуқбузарлик даражаси юқори ҳудудлар самолёт ёрдамида мониторинг қилинади
2025 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ерга оид коррупцион омилларнинг олдини олишга қаратилган янги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, Кадастр агентлигининг «Е-YER NAZORAT» тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси бўлади. Қарорга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб, махсус ваколатли давлат органлари ер қонунчилигини бузган ҳолатлар, шу жумладан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва уларга тегишли чоралар кўриш каби вазифаларни фақатгина мазкур электрон тизим орқали амалга оширишади. Ёрдамчи чоралар сифатида ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудлар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга бўлиниб, ҳар бир тоифадаги ҳудудлар учун мониторинг кузатувлари белгиланди. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда махсус дронлар орқали ҳар чоракда камида 1 марта, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда эса ҳар 6 ойда махсус самолёт ёрдамида мониторинг олиб борилади. Бундай тадбирлар коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва ер ресурсларини самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, улар давлат органларининг назорат ва ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid