Ижара шартномалар орқали ҳисобланган солиқлар миқдори маълум қилинди

Bugun 09:082 daqiqa

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда кўчмас мулк ижара шартномаси сони 507 мингга яқинлашди.

Ижара шартномалар орқали ҳисобланган солиқлар миқдори маълум қилинди © stock

2026 йил январ–март ойлари якунларига кўра, солиқ органларида жами 506,9 мингта кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди. Ушбу шартномалар бўйича 299 млрд сўм солиқ ҳисобланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган ижара шартномалар

Жисмоний шахслар ўртасида 359,7 мингта ижара шартномаси тузилиб, улар асосида 229,3 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан шартномалар сони 19,3 фоизга, ҳисобланган солиқ эса 45,1 фоизга ошганини англатади.

Юридик шахслар ўртасида тузилган ижара шартномалар

Юридик шахслар ўртасида эса 140,1 мингта шартнома қайд этилди. Улар бўйича 69,7 млрд сўм солиқ ҳисобланган. Мазкур кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шартномалар сони 25,5 фоизга, солиқ тушумлари эса 19,3 фоизга ўсганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори улуш

Ҳудудлар кесимида энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, у ерда 184,3 мингта шартнома расмийлаштирилган. Шунингдек, Тошкент вилояти, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳам юқори фаоллик кўрсатган ҳудудлар қаторида қайд этилди.

Талабаларга имтиёзлар

Талабаларга уй-жойни ижарага беришдан олинадиган даромадлар солиқдан озод этилган. 2026 йилнинг биринчи чорагида мазкур имтиёзлар доирасида 28,3 млрд сўмлик енгиллик қўлланилди.

Шу даврда талабалар билан 77,8 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилди. Ижарада яшовчи талабалар сони эса 108 741 нафарни ташкил этди. Бу давлат томонидан ижара бозорини қўллаб-қувватлаш ва талабалар учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган сиёсат самарасини кўрсатмоқда.

Teglar

Mavzuga oid