Импорт устун – Тожикистон ташқи савдоси 21 фоизга ўсди

Bugun 16:401 daqiqa

Экспорт ўсишига қарамай, Тожикистон ташқи савдосида импорт ҳануз устунлигини сақлаб қолмоқда.

Импорт устун – Тожикистон ташқи савдоси 21 фоизга ўсди © asiaplus

Тожикистон ташқи савдоси 2026-йилнинг январ–март ойларида сезиларли ўсишни намойиш этди. Тожикистон божхона хизмати маълумотларига кўра, умумий ташқи савдо ҳажми 2,69 млрд долларга етган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кўп.

Экспорт янада тез суръатда ўсган – 32,1 фоизга ошиб, 538,9 млн долларни ташкил этган. Импорт эса 18,4 фоизга ўсиб, 2,15 млрд долларга етган.

Натижада экспорт улуши умумий савдо тузилмасида 18,3 фоиздан 20 фоизга кўтарилди. Шунга қарамасдан, импорт ҳали ҳам асосий улушни эгаллаб, жами савдонинг тахминан 80 фоизни ташкил қилмоқда.

Мутахассислар ташқи савдо айланмасидаги асосий товар йўналишларини таҳлил қилган – хусусан, экспорт бўйича топ-10 маҳсулотлар, шунингдек, ноозиқ-овқат ва озиқ-овқат импортида етакчи позициялар алоҳида кўриб чиқилган.

Топ-10 экспорт маҳсулотлари:

1

Ноозиқ-овқат товарлари импорти бўйича асосий позициялар:

2

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича асосий позициялар:

3

Teglar

Mavzuga oid

Импорт устун – Тожикистон ташқи савдоси 21 фоизга ўсди | Vaqt.uz