«Жасорат мактаблари» учун қабул тартиби белгиланди

03.07.2025 | 22:202 daqiqa

Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга кўра, «Жасорат мактаблари»да ўқиш истагидаги ўқувчилар 5-синфдан бошлаб саралаб олинади.

«Жасорат мактаблари» учун қабул тартиби белгиланди
Адлия вазирлигида «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, бундай синфларга 5-синфдан бошлаб ҳар бири 26 нафар ўқувчидан иборат гуруҳлар шаклида қабул амалга оширилади. Таъкидланишича, мазкур синфларда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади. Қабул жисмоний тайёргарлик ва тегишли фанлар бўйича тест синовлари асосида амалга оширилади. Имтиҳонлар июл ойида ўтказилади. Жасорат синфини 9-синф даражасида тамомлаганларга таянч ўрта таълим, 11-синфни битирганларга эса умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Teglar

Mavzuga oid