Жавоҳир Синдоров Фабиано Каруанани мағлуб этиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди

Bugun 12:551 daqiqa

Номзодлар турнири ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони билан шахмат тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Жавоҳир Синдоров Фабиано Каруанани мағлуб этиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди © Foto: Michal Walusza / FIDE

Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича Номзодлар турнирининг 4-турида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. У ушбу турда дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи АҚШ вакили Фабиано Каруанага қарши дона сурди.

Айни пайтда Жавоҳир 4 имкониятдан 3,5 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Жавоҳир Синдоров шахмат тарихида жаҳон тожи учун даъвогарлик қилиш имконини берувчи ушбу нуфузли турнирда иштирок этаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади.

Гроссмейстернинг ушбу турнирдаги натижалари ҳозирча қуйидагича кўриниш олган:

• 1-тур: Андрей Есипенко (Россия) устидан ғалаба;

• 2-тур: Маттиас Блюбаум (Германия) билан дуранг;

• 3-тур: Рамешбабу Прагнанадха (Ҳиндистон) устидан ғалаба;

• 4-тур: Фабиано Каруана (АҚШ) устидан ғалаба.

Эслатиб ўтамиз, Номзодлар турнири ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони билан шахмат тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Teglar

Mavzuga oid