Жавоҳир Синдоров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди

Bugun 17:071 daqiqa

Кипрда ўтган Номзодлар турнирида ғолиб чиққан Жавоҳир Синдоров Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Жавоҳир Синдоров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди

2026 йил 15 апрел куни Кипрда якунланган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнирида ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров давлат мукофоти билан тақдирланди.

17 апрел куни пойтахтда ташкил этилган тантанали кутиб олиш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов Президент фармонини ўқиб эшиттирди ва спортчини табриклади.

«Кипрда ўтказилган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнирида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари орасида рекорд натижалар кўрсатган Синдаров Жавоҳир Санжарбекович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин», дейилади Президент фармонида.

Эътиборли жиҳати шундаки, Синдоров мусобақани бирор марта мағлубиятга учрамасдан якунлади. Бу эса уни дунёнинг энг кучли шахматчилари қаторига олиб чиқди.

Натижада Жавоҳир Синдоров жаҳон рейтингида юқори поғоналардан жой олди. Ундан олдин эса яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер — Нодирбек Абдусатторов жойлашган.

Teglar

Mavzuga oid