add

Labubu яратувчиси сўнгги 1,5 ой ичида энг йирик акция таназзулига учради: бозорни нима чўчитиб юборди?

09.12.2025 | 08:401 daqiqa

Labubu яратувчиси Pop Mart акциялари олти ҳафталик якунларга кўра рекорд даражада қулади. Инвесторларнинг АҚШдаги савдолар бўйича хавотири бозорда катта ноаниқлик келтириб чиқарди.

Labubu яратувчиси сўнгги 1,5 ой ичида энг йирик акция таназзулига учради: бозорни нима чўчитиб юборди?

Хитойнинг машҳур Pop Mart International Group компанияси — Labubu ва бошқа коллекторлик ўйинчоқлари яратувчиси — 8 декабр куни сўнгги олти ҳафтадаги энг кучли қулашига дуч келди. Ҳонгконгдаги савдолар бошида 0,5 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса-да, вазият кескин ўзгарди ва акциялар 9 фоизга пасайиб, 199 ҳонкконг долларигача тушди. Бу кўрсаткич августдагидан 41 фоиз паст ва бозорда жиддий хавотир уйғотди.

Bloomberg манбаларига кўра, асосий хавотир — Pop Mart’нинг АҚШ бозорида «Қора жума» даврида кутилган даражадаги савдо кўрсаткичларига эриша олмагани ҳақидаги тахминлар. Morningstar таҳлилчиси Жефф Жанг бу ҳолат АҚШдаги савдо ўсишига нисбатан бозор ишончини сусайтираётганини таъкидлади.

Bank Deutsche декабр ойи бошида яна бир жиддий омилга эътибор қаратди: компания Labubu ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн дан 50 млн донагача оширган бўлса ҳам, иккинчи бозордаги устама августдан буён тушмоқда. Банкнинг пессимистик сценарийсига кўра, 2026 йилда компания сотувлари Хитойда 20 фоизга, хорижда эса 10 фоизга қисқариши мумкин. Шу боис акцияларга Hold рейтинги ва 228 ҳонгконг доллари мўлжал баҳоси берилган.

Morgan Stanley эса 2025 йилда Labubu сотувлари 15,5 млрд юанга етишини кутмоқда — бу икки йил муқаддамги кўрсаткичдан 41 баробар юқори. Бироқ 2026 йилда ўсиш суръати қисман мижозлар кетиши сабаб сустлашиши айтилмоқда. Банк ноябр ойида мўлжал баҳосини 15 фоизга тушириб, 325 ҳонгконг доллари деб белгилади, аммо рейтинги «бозордан юқори» сақланди.

Teglar

Mavzuga oid