Меҳнат бозорида энг талабгир соҳалар ва энг кўп иш таклиф қилаётган ҳудудлар — hh.uz таҳлили

12.09.2025 | 19:007 daqiqa

2025 йилнинг июн–август ойларида Ўзбекистон меҳнат бозори таътил мавсуми бўлишига қарамай жонланди. hh.uz платформасида иш берувчилар янги вакансиялар сонини кескин оширди.

Меҳнат бозорида энг талабгир соҳалар ва энг кўп иш таклиф қилаётган ҳудудлар — hh.uz таҳлили
Бугун иш қидираётганлар ва ходим излаётганлар учун интернетдаги асосий манбалардан бири — hh.uz сайти. Ҳар куни минглаб янги вакансиялар жойланади, минглаб резюме юборилади. Бу нафақат иш топиш имконияти, балки меҳнат бозоридаги тенденцияларни кузатиш учун ҳам муҳим манба ҳисобланади. Ёз одатда  таътил мавсуми ҳисобланади, бироқ Ўзбекистон меҳнат бозори 2025 йилда бунинг аксини кўрсатди. Июн, июл ва август ойларида иш берувчилар фаол равишда мутахассисларни излашди, иш изловчилар эса ўз резюмеларини жойлаштириш ва янги карйера имкониятларини очиш билан шуғулланишди. Қайси соҳалар ўсишни намойиш этгани, қаерда ўртача иш ҳақи ўзгаргани ва қайси шаҳарлар ишбилармонлик фаоллиги марказларига айланганини таҳлилий мақолада батафсил кўриб чиқамиз. 1. Иш берувчилар орасида талаб юқори бўлган касбий соҳалар ва hh.uz платформасидаги ёзги ойлар бўйича ўртача таклиф этилган ойлик маошлар:

Kasbiy soha

Median maosh (soʻm) Vakansiyalar ulushi (foiz)

Oʻsish (foiz)

Savdo, mijozlarga xizmat

6 282 762

15,5

17,1

Marketing, reklama, PR

7 137 746

10,9

20,5

Sport klublari, fitnes, salonlar

6 839 336

8,7

15,7

Avtomobil biznesi

7 508 255

6,6

14,6

Turizm, mehmonxonalar, restoranlar

4 893 054

5,9

34,6

Uy va xizmat ko'rsatuvchi xodimlar

4 469 540

5,3

33,0

Ma’muriy xodimlar

4 999 421

4,6

17,2

Chakana savdo

5 470 745

4,0

14,8

Tibbiyot, farmatsevtika

5 542 877

3,9

12,9

Qurilish, ko’chmas mulk

6 194 603

3,8

16,9

 * Медиан иш ҳақи ўртача даромадга қараганда аниқроқ кўрсаткич. Чунки у ҳаддан ташқари юқори ёки паст маошлар каби экстремал қийматлар туфайли маълумотларнинг бузилишини олдини олади ва айнан марказий қийматни кўрсатади. Таҳлил қилиш мумкинки, hh.uz платформасидаги энг кўп маош бериладиган соҳа автомобил бизнеси, энг кўп ходим керак бўлган соҳалар маркетинг, реклама, PR, 2024 йилга қараганда энг кўп ўсиш эса туризм, меҳмонхона, ресторанлар фаолиятида кузатилган.   2. hh.uz платформасида иш изловчилар орасида талаб юқори бўлган касб соҳалари ва ёз ойлари учун кутилаётган ўртача иш ҳақи:

Mutaxassislik

Oʻrtacha ish haqi (soʻm) Faol rezyumelar (foiz)

Rezyumelar o‘sishi (foiz)

Savdo, mijozlarga xizmat ko‘rsatish

4 936 402

12,5

33,1

Sport klublari, fitnes, go‘zallik salonlari

4 989 158

7,4

31,5

Uy xo‘jaligi, xizmat ko‘rsatuvchi xodimlar

4 955 166

7,2

32,1

Marketing, reklama, PR

4 954 140

7,1

32,5

Avtomobil sanoati

5 001 397

5,1

21,9

Ishchi xodimlar

5 011 017

5,0

27,9

Ma’muriy xodimlar

4 977 643

5,0

31,2

Turizm, mehmonxonalar, restoranlar

4 781 184

4,9

29,8

Transport, logistika, tashish

4 998 192

4,6

28,2

Moliya, buxgalteriya

5 992 812

3,8

31,2

Иш изловчилар орасида талаб юқори бўлган соҳалар ичида энг кўп маош молия, бухгалтерия соҳасида, савдо, мижозларга хизмат кўрсатишда ишлаш учун энг кўп резюме жойланган, резюмелар ўсиши ҳам айнан шу соҳада кузатилган.   3. Энг кўп иш ўринлари жойлаштирган вилоятлар
Shahar Ulushi (foiz) O‘sish (foiz)
Toshkent

89,5

32,3

Samarqand

3,9

-1,4

Buxoro

1,4

36,8

Andijon

1,0

12,5

Jizzax

0,9

21,4

Farg‘ona

0,7

-7,1

Chirchiq

0,7

-7,1

Namangan

0,7

0,0

Qarshi

0,6

0,0

Navoiy

0,6

25,0

hh.uz платформасида тўлиқ устунлик Тошкент шаҳрида бўлиб, қолган вилоятларга нисбатан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида вакансиялар сони кўпроқ. Энг кўп ўсиш Бухоро, Тошкент, Жиззах вилоятларида кузатилиб, Фарғона, Чирчиқ, Самарқанд вилоятларида иш ўринлари қисқарган. Меҳриноз Фармонова тайёрлади.  

Teglar

Mavzuga oid