Logo

Оcтобанк ишончли ва молиявий барқарор банк сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

Bugun 13:551 daqiqa

2025-йил якунлари бўйича ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, Оcтобанкнинг кредит рейтинги «Барқарор» прогнози билан «узА++» даражасига оширилди.

Оcтобанк ишончли ва молиявий барқарор банк сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

«Аҳбор-Рейтинг» агентлиги томонидан тақдим этилган ушбу рейтинг Оcтобанкнинг юқори кредитга лаёқатлилиги ва молиявий барқарорлигини тасдиқлайди, шунингдек, банкнинг молия бозоридаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини акс эттиради.

Банк кредит рейтингининг сўнгги йиллардаги барқарор ўсиш динамикаси алоҳида аҳамиятга эга. Оcтобанк рейтинги «узА» даражасидан «uzA+»ga, 2025-йил якунлари бўйича эса «узА++» даражасига кўтарилди.

Рейтингнинг оширилиши банкнинг изчил ривожланиши, асосий молиявий кўрсаткичларининг мустаҳкамланиши ва рискларни самарали бошқариш ёндашувини акс эттиради. Буларнинг барчаси мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар ишончининг янада ортишига хизмат қилади.

Оcтобанк молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва замонавий молиявий ечимларни ривожлантириш орқали мижозларга ишончлилик, барқарорлик ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлашда давом этади.

Батафсил: Octobank rasmiy saytida.

Teglar

Mavzuga oid