«Олтин виза»: Тўқаев Қозоғистонни иқтидорларни жалб қилувчи минтақавий марказга айлантирмоқчи

Bugun 20:292 daqiqa

Мамлакатда миграция сиёсати соддалаштирилади ва «олтин виза»лар жорий этилади

«Олтин виза»: Тўқаев Қозоғистонни иқтидорларни жалб қилувчи минтақавий марказга айлантирмоқчи

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат миграция сиёсатини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Миграция сиёсати либераллаштирилади

Янги фармонга кўра, мамлакат миграция сиёсатини либераллаштириш ва уни рағбатлантирувчи моделга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу орқали Қозоғистонни инвестициялар ва иқтидорлар учун минтақавий марказга айлантириш кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, иммиграция жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш, жумладан, «ягона дарча» тамойилини жорий этиш режалаштирилган.

Ҳукуматга мазкур ислоҳотларни 2026 йил якунига қадар тўлиқ амалга ошириш вазифаси юклатилган.

«Олтин виза» ва янги рақамли платформа

Ислоҳот доирасида амалдаги виза тоифалари қайта кўриб чиқилиб, янги турлар жорий этилади. Улар қаторига бизнес-виза, малакали ходим визаси ҳамда вақтинчалик ходим визаси киради. Бу турлар орқали инвесторлар, олимлар, шифокорлар ва халқаро мутахассислар учун мамлакатга кириш ва ишлаш имкониятлари кенгаяди.

Шунингдек, мамлакатда «олтин виза» тизими жорий этилади. Ушбу виза тури инвесторлар ва юқори малакали кадрларга берилади. AT-мутахассислар учун тезкор тартибда — бир ой ичида расмийлаштирилади. Бундай виза эгалари солиқ тўлашдан ва даромадларини декларация қилишдан озод этилади. Бундан ташқари, уларга давлат ва молиявий хизматлардан Қозоғистон фуқаролари билан тенг равишда фойдаланиш имконияти берилади.

Янги тизим доирасида хорижликлар учун е-Residency модулига эга «QazETA» рақамли платформаси ишга туширилади. У орқали аризаларни масофадан туриб топшириш имконияти яратилади. Шу билан бирга, Остона ва Олмаота шаҳарларида инглиз тилида хизмат кўрсатиш мажбурий бўлган махсус ҳудудлар ташкил этилади.

Teglar

Mavzuga oid