Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

Bugun 21:021 daqiqa

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди.

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

2026 йил январ–март ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларининг асосий бозорлари бўлган ва экспорт ҳажмидан энг юқори улушни эгаллаган топ-10 мамлакат рейтинги қуйидагича шаклланди.

Россия — 1,1 млрд доллар;
Хитой — 641,7 млн доллар;
Афғонистон — 443,6 млн доллар;
Франсия — 405,9 млн доллар;
Қозоғистон — 282,8 млн доллар;
Туркия — 231,6 млн доллар;
БАА — 172,3 млн доллар;
Қирғизистон — 169,9 млн доллар;
Тожикистон — 140,8 млн доллар;
Гонгконг — 127,1 млн доллар.

Экспорт кўрсаткичлари билан бир қаторда мамлакат ташқи савдо айланмасида ҳам ўсиш кузатилган. 2026 йил январ–апрел ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга юқори.

Тўрт ойлик натижаларга кўра, экспорт ҳажми 10 миллиард доллар, импорт эса 16,4 миллиард доллар бўлган. Ўзбекистон жаҳоннинг 175 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган бўлиб, ташқи савдо айланмасининг энг катта улуши Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон ҳиссасига тўғри келган.

Teglar

Mavzuga oid