Ўзбекистон Марказий банки Сингапур билан олтин захираларини сақлаш масаласини муҳокама қилди
Марказий банк захиралар таркибини активлар синфлари, валюталар ва контрагентлар бўйича кенгайтириш, шунингдек, портфелнинг бир қисмини ташқи бошқарувга ўтказишга ўтишни режалаштирмоқда.
© Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva18 сентябр куни Ўзбекистон Марказий банки ва Сингапур Монетар бошқармаси (MAS) вакиллари халқаро захираларни бошқариш масалалари бўйича учрашув ўтказди. Томонлар захираларни бошқариш билан боғлиқ операцион жараёнлар, жумладан, олтинни сақлаш ва нақд пул эмиссияси масалаларини муҳокама қилган.

cbu.uz
Учрашувда Сингапур томони инвестиция портфелини бошқариш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашган. Хусусан, захираларни бошқаришдаги «middle-office» ва «back-office» функцияларини ташкил этиш масалалари тушунтирилган.
Марказий банк маълумотига кўра, томонлар захираларни бошқариш, операцион жараёнларни самарали ташкил этиш, нақд пул эмиссияси ва олтинни сақлаш йўналишларида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этган.
Ўзбекистон олтин захираларини бошқаришни муҳокама қилмоқда
Бу учрашув Тошкентда ўтказилаётган Халқаро давлат активларини бошқариш форуми — IPAM 2026 доирасида бўлиб ўтди. Форумда халқаро захираларни бошқариш, инвестиция портфелини диверсификация қилиш, рискларни бошқариш ва олтиннинг захиралардаги роли муҳокама қилинмоқда.
18 сентябрь куни Марказий банк Citibank вакиллари билан ҳам халқаро захираларни бошқариш бўйича учрашув ўтказган. Унда олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш, активлар таркибини оптималлаштириш, рисклар ва операцион харажатларни камайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, томонлар жаҳон марказий банклари захираларида олтиннинг роли ортиб бораётгани шароитида олтин захираларини бошқариш бўйича ёндашувлар юзасидан фикр алмашган.
Имҳо: Марказий банкнинг Сингапур томони билан учрашуви Ўзбекистон олтинини Сингапурда сақлаш бўйича келишув тузилганини англатмайди. Расмий хабарда ҳозирча фақат олтинни сақлаш бўйича тажриба алмашиш ва бу йўналишни муҳокама қилиш ҳақида сўз боради.




