Logo

Ўзбекистонда гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади

Kecha 20:281 daqiqa

Гўшт нархи ошгани муносабати билан импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилади.

Ўзбекистонда гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади

Ўзбекистонда гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади ҳамда гўшт нархи ошгани муносабати билан импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда бугун, 21 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари чорвачиликдаги ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб берган. Маълум бўлишича, илгари эълон қилинган рақамларга нисбатан қорамоллар сони 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар сони 1,5 миллион бошга кам чиққан.

Биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида қорамоллар 171 минг бошга, қўй ва эчкилар 288 минг бошга камлиги аниқланган. Бу мазкур вилоят ҳисобидан бозорга 50 минг тонна гўшт ва 120 миллион литр сут чиқмаслигини англатади.

Чорвачилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва вазиятни барқарорлаштириш учун қўшимча маблағлар йўналтирилади. Май ойида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 1 триллион сўм ажратилган бўлиб, бунга қўшимча равишда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 миллион доллар берилиши белгиланди.

Мазкур маблағлар ҳисобидан чорва комплекси ташкил этишга 5 миллиард сўмгача, наслли қорамолчилик учун эса 20 миллиард сўмгача 10 фоизли кредит ажратилади. Шунингдек, мутасаддилар олдига йил якунига қадар четдан 100 минг бош қорамол ва 150 минг бош қўй-эчки олиб келиш вазифаси қўйилди.

Teglar

Mavzuga oid