Logo

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун 3 карра ер солиғи бекор қилинди

Bugun 16:441 daqiqa

Ер солиғи бўйича аввал ҳисобланган суммалар қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун 3 карра ер солиғи бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун ер участкаларидан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун ҳисобланадиган уч карра ер солиғи бекор қилинди. Мазкур ўзгартиришлар “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан белгиланади.

Қонунга кўра, 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар давр учун жисмоний шахсларга нисбатан уч карра ер солиғи ҳисоблаш тартиби амал қилмайди. Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан аввал ҳисобланадиган суммалар қайта ҳисоб-китоб қилинади. 

Шунингдек, қонунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва улардаги бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини жадаллаштириш, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қатор ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги қонун ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тартибини янада соддалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid