Ўзбекистондан Яқин Шарққа авиарейслар тўхтатилди

03.03.2026 | 21:021 daqiqa

Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистондан БАА, Саудия Арабистони, Эрон ва яна учта давлатга парвозлар тўхтатилди.

Ўзбекистондан Яқин Шарққа авиарейслар тўхтатилди

Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Ўзбекистон аэропортларидан қатор давлатларга парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларнинг Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Қувайт ҳамда Исроил аэропортларига амалга оширадиган рейслари вақтинча тўхтатилади.

Жорий этилган чекловларнинг қачонгача давом этиши ҳозирча номаълум.

Хабарга кўра, айни пайтда, 2026 йилнинг 28 февралига қадар мазкур йўналишлар бўйича жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида махсус рейслар ташкил этилмоқда.

«Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига (ишонч телефонларига) мурожаат қилиш лозим» , — дейилади хабарда. 

Шунингдек, компания турли тушунмовчиликлар ва молиявий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида йўловчиларни фақат расмий хабарларга таянишга чақирди.

Teglar

Mavzuga oid