Ўзбекистонга бир ойда 2,6 тонна чой импорт қилинди

Bugun 12:301 daqiqa

2026-йилнинг январ ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан 3,8 млн долларлик чой импорт қилинган.

Ўзбекистонга бир ойда 2,6 тонна чой импорт қилинди

2026-йилнинг январ ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Импорт ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 421 тоннага камайган.

2026-йилнинг илк ойида Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар:

Хитой – 2 122 тонна;

Қозоғистон – 123 тонна;

Эрон – 113,4 тонна;

Кения – 97,6 тонна;

Индонезия – 41,8 тонна;

Бошқа давлатлар – 72,3 тонна.

Ўтган йилги вазият қандай эди?

Ўзбекистонга 2025-йилнинг январ-феврал ойларида хориждан қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,8 минг тонна чой импорт қилинган. Бунда энг кўп чой Хитой (4 720,5 тонна), Эрон (360,3 тонна), Кения (160,6 тонна), Россия (130,9 тонна), Ҳиндистон (99 тонна) ва БАА (72,6 тонна)дан импорт қилинган.

Умумий импорт маҳсулотлар

Январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларга етган бўлса, шунинг 4,1 млрд доллар (+30,3 фоиз) қисми импортга тўғри келади.

2026-йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (27,9 фоиз), Россия (18,7 фоиз), Қозоғистон (7,1 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Teglar

Mavzuga oid