Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказади?

26.09.2025 | 12:294 daqiqa

Ўзгидромет 27-30 сентябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказади?
27-30 сентябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+17, кундузи +18...+33 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28-29 сентабрда Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 27 сентабрда +23...+28 даража бўлади, 28-30 сентябрда +18...+23 даражагача пасаяди. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +27...32 даража атрофида бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади. Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid