Ўзгидромет 27–31 октябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

26.10.2025 | 19:312 daqiqa

Ўзбекистон бўйлаб келаси тўрт кунда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет 27–31 октябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) 27–31 октябр кунларида мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитига оид янги маълумотларни эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 27–28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол сониясига 7–12 метр тезликда шарқдан эсади, 27 октябрда айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8°C, кундузи +17…+24°C атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 28 октябрда қисқа ёмғир эҳтимоли бор. Қолган кунларда ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги сониясига 7–12 метр, айрим ҳудудларда 13–18 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4…+13°C, кундузи +21…+28°C бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 28 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан шарққа қараб йўналишини ўзгартириб, сониясига 7–12 метр тезликда эсади, айрим пайтларда 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+13°C, кундузи +18…+26°C бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фақат 28 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қолган кунларда ҳаво асосан қуёшли ва илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси +8…+15°C, кундузи +23…+29°C атрофида бўлади. Шамол айрим пайтларда сониясига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 28 октябр кечқурун қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор. Қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6…+13°C, кундузи +18…+26°C бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида 28 октябрда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қор кузатилиши мумкин. 29–31 октябрда ҳаво асосан қуруқ бўлади. Ҳарорат кечаси +3…+10°C, кундузи +13…+20°C ат

Teglar

Mavzuga oid