Logo

Payme 2025 йилда 390 млрд сўм соф фойда олди

Bugun 13:141 daqiqa

Компания ўсишда давом этиб, фойдаси 42,2 фоизга, даромади 56,4 фоизга кўпайди.

Payme 2025 йилда 390 млрд сўм соф фойда олди

2025 йилда Payme тўлов ташкилоти соф фойдасини 42,2 фоизга ошириб, 390 млрд сўмга етди. Бу ҳақда банк молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.

Компаниянинг соф тушуми 56,4 фоизга кўпайди ва 769,7 млрд сўмни ташкил қилди. Бу Payme фаол ўсишда давом этаётганини кўрсатади.

Payme даромадининг катта қисмини фойда сифатида сақлаб қолмоқда. Компания 769,7 млрд сўм даромад олган бўлса-да, маҳсулот ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ тўғридан тўғри харажатлар 191,4 млрд сўмни ташкил этган.

Натижада ялпи фойда 46,7 фоизга ўсиб, 578,3 млрд сўмга етди. Компания тушган ҳар 100 сўм даромаднинг қарийб 75 сўмини таннархни қоплагандан кейин сақлаб қолмоқда. Бу финтех учун юқори кўрсаткич ҳисобланади.

2026 йилда ҳам фойда ўсишда давом этмоқда

Payme тўлов ташкилотининг молиявий кўрсаткичлари 2026 йилнинг I чорагида ҳам яхшиланишда давом этди.

Компания уч ой давомида даромадини 52,3 фоизга ошириб, 230 млрд сўмга етказишга эришди. Соф фойда эса бу даврда 49,6 фоизга ўсди ва 104 млрд сўмни ташкил қилди.

I чорак натижалари бўйича Payme Paynet компаниясидан ортда қолган бўлса, Click'дан кўпроқ фойда олган.

Payme тўлов ташкилоти TBC Uzbekistan экотизимининг бир қисми ҳисобланади. TBC Group тўлов ташкилотини 2023 йилда тўлиқ сотиб олганди.

Ўшанда TBC Payme'нинг 49 фоиз улуши учун 55,7 млн доллар тўлаганди. Қолган 51 фоизлик улуш эса 2019 йилда харид қилинган.

Teglar

Mavzuga oid