Logo

Payme 2025-йилдаги деярли барча фойдасини дивидендларга йўналтирди

Bugun 13:251 daqiqa

Компания акциядорлари учун 380 млрд сўм дивиденд тўлаб бермоқда. Бу битта акцияга 1 900 фоиздан тўғри келади.

Payme 2025-йилдаги деярли барча фойдасини дивидендларга йўналтирди

Payme тўлов ташкилоти 2025-йили 390,1 млрд сўм соф фойда олганди. Компания фойдасининг 380 млрд сўмини дивиденд сифатида акциядорларга тўлаб бериш ҳақида қарор қилди.

Тўлов ташкилоти ҳар бир оддий акция учун 19 минг сўм дивиденд тўлайди. Бу акциянинг номинал қийматига нисбатан 1 900 фоизни ташкил этади.

Дивидендлар қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида тўлаб берилади. Шу билан бирга, қолган 10,135 млрд сўм тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилади.

Payme 2025-йили фойдасини 42,2 фоизга ошириб, 390,1 млрд сўмга етказганди. Компаниянинг даромади 56,4 фоизга кўпайди ва 769,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Таққослаш учун 2025-йили Payme рақобатчилари Paynet 395,1 млрд сўм (+40,3 фоиз) ва Click 375,8 млрд сўм (+27,3 фоиз) фойда олганди.

Payme тўлов ташкилоти TBC Uzbekistan экотизимининг бир қисми ҳисобланади. TBC Group тўлов ташкилотини 2023-йили тўлиқ сотиб олганди.

Ўшанда TBC Payme’нинг 49 фоиз улуши учун 55,7 млн доллар тўлаганди. Қолган 51 фоизлик улуш эса 2019-йили харид қилинган.

Аввалроқ Click ҳар икки ойда акциядорларига миллиардлаб дивиденд тўлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid