Президент Самарқанд барча соҳада ўрнак вилоят бўлиши кераклигини айтди

Президентнинг таъкидлашича, туман ҳокимлари бор штатларини таҳлил қилиб, самарасизини қисқартириб, хориждан мутахассислар олиб келиб, янгича ишлашга ўтиши зарур.

Президент Самарқанд барча соҳада ўрнак вилоят бўлиши кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят барча соҳада ўрнак бўлиши кераклигини айтди.

«Энди Самарқанд – ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, инвестиция, экспорт, умуман барча соҳада методик вилоят бўлиши керак», деди президент.

Шунингдек, президент туман ҳокимлари ўз ҳудудининг хусусиятидан келиб чиқиб, бор штатларини таҳлил қилиб, самарасизини қисқартириб, хориждан замонавий менежерлар, мутахассислар олиб келиб, янгича ишлашга ўтиши зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Самарқанд сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий, туризм ва бизнес марказига, кўплаб йирик халқаро тадбирлар, форум ва анжуманлар учун мулоқот майдонига айлангани қайд этилди.

Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг ўзида Самарқандда 40 дан ортиқ нуфузли халқаро анжуман ташкил этилди. Яқинда ўтказилганУНЕСCО Бош конференцияси 43-сессияси ҳам шулар жумласидандир.

Вилоятда туризм ва унга турдош соҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция киритилиб, сайёҳлар оқими 2016 йилга нисбатан 7 карра ўсди. Туризм хизматлари экспорти 600 миллион долларга етди.

Teglar

Mavzuga oid