Президентга энг кўп мурожаат қайси ҳудуддан юборилаётгани маълум қилинди

2026 йилнинг 11–17 май кунлари давомида Президент Халқ қабулхоналарига жами 12 448 та мурожаат келиб тушган.

Президентга энг кўп мурожаат қайси ҳудуддан юборилаётгани маълум қилинди

Президент Халқ қабулхонасининг маълум қилишича, 2026 йилнинг биринчи чорагида ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтдан 40 976 та мурожаат юборилган. Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти — 32 386 та ва Сурхондарё вилояти — 29 412 та мурожаат билан қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятидан 27 759 та, Самарқанд вилоятидан 25 868 та ва Фарғона вилоятидан 22 407 та мурожаат келиб тушган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 20 807 тани, Наманганда эса 18 251 тани ташкил этган.

Қолган ҳудудлар орасида Жиззах вилоятидан 15 483 та, Хоразм вилоятидан 14 744 та, Бухоро вилоятидан 12 879 та ва Қорақалпоғистон Республикасидан 12 361 та мурожаат юборилган. Навоий вилоятида 11 728 та, Сирдарё вилоятида эса 11 054 та мурожаат қайд этилган.

Маълумотларга кўра, хориждаги юртдошлардан ҳам 126 та мурожаат келиб тушган.

Аҳоли сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар

Аҳоли сонига нисбатан ҳисобланганда, ҳар 10 минг нафар аҳолига энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида қайд этилган — 129 та. Кейинги ўринларда Сирдарё вилояти — 117 та ва Навоий вилояти — 105 та мурожаат билан жойлашган.

Шунингдек, Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 99 та, Сурхондарё вилоятида 98 та, Тошкент вилоятида 88 та ва Қашқадарё вилоятида 87 тани ташкил этган.

Энг кўп қайси идоралар бўйича мурожаат келган?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 26 077 та;
Мажбурий ижро бюроси — 24 889 та;
Ички ишлар вазирлиги — 22 623 та;
Энергетика вазирлиги — 17 791 та;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 12 699 та;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 12 152 та;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 11 444 та;
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 10 546 та;
Бош прокуратура — 9 462 та;
Марказий банк ва тижорат банклари — 8 549 та;
Олий суд — 6 343 та;
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси — 5 453 та;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 4 796 та;
Солиқ қўмитаси — 4 296 та;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — 3 831 та;
«Ўзсувтаъминот» АЖ — 3 459 та;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 3 115 та.

Teglar

Mavzuga oid