Logo

Қозоғистонда аҳолининг реал даромадлари пасайди

Bugun 14:052 daqiqa

Қозоғистон ҳукумати 2025 йил якунларига кўра аҳолининг реал даромадлари 1,1 фоизга камайганини маълум қилди.

Қозоғистонда аҳолининг реал даромадлари пасайди © Olga Ibrayeva, Orda.kz

Қозоғистонда аҳолининг реал даромадлари 2025 йилда 1,1 фоизга пасайди. Бу ҳақда мамлакат Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Азамат Амрин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат аҳоли даромадларини ошириш бўйича комплекс режани янгилаган. Дастур фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, иш ҳақларини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва бандликни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Шу билан бирга, илк бор инфляция ва аҳолининг қарздорлик даражасини камайтиришга қаратилган чоралар ҳам дастурга киритилган. Расмийларга кўра, айнан шу икки омил аҳолининг харид қобилияти ва реал даромадларига кучли таъсир кўрсатмоқда.

Даромадларга босим


Азамат Амриннинг таъкидлашича, давлат бир вақтнинг ўзида ҳам иш ҳақларини ошириш, ҳам аҳолининг харажатларини қисқартириш бўйича иш олиб бормоқда.

«2024 йил якунларига кўра реал даромадлар 2,4 фоизга ўсган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич минус 1,1 фоизни ташкил қилди», деди у.

Расмийнинг фикрича, юқори инфляция ва аҳолининг қарз юки мамлакатдаги даромадлар ўсишини чеклаб қўяётган асосий иқтисодий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Энг кам иш ҳақи

Ҳукумат аввалроқ энг кам иш ҳақини ошириш режасини эълон қилган эди. Бироқ ҳозирча унинг аниқ миқдори маълум эмас.

Амриннинг айтишича, қарор бюджет имкониятлари ва иқтисодий ҳисоб-китоблар якунлангач қабул қилинади. 2025 йил бўйича якуний статистик маълумотлар 1 август куни эълон қилинади. Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари ҳам таҳлил қилиниб, 2027 йил давлат бюджети шакллантирилишида асос сифатида хизмат қилади.

Шундан кейингина ҳукумат энг кам иш ҳақини қай даражада ошириш мумкинлигини аниқ белгилайди.

Teglar

Mavzuga oid