Россияда талаба оилаларга фарзанд туғилиши учун 2 минг доллар атрофида пул тўланади

Kecha 23:001 daqiqa

Россияда сўнгги йилларда демографик инқироз кузатилмоқда ва туғилиш кўрсаткичлари рекорд даражада пасайиб бормоқда.

Россияда талаба оилаларга фарзанд туғилиши учун 2 минг доллар атрофида пул тўланади

​Россияда «талаба оилалар» фарзанд туғилганда қўшимча бир марталик тўлов оладилар. Бу ҳақида мамлакат бош вазири ўринбосари Татяна Голикова маълум қилди.

​Тўлов миқдори 200 минг рублни ташкил этади. Голикова бу маблағ фақат биринчи фарзанд туғилиши учунми ёки кейингилари учун ҳам бериладими, бунга аниқлик киритмади.

​Бош вазир ўринбосари, шунингдек, бундай тўловлар айнан қачон бошланишини ҳам очиқламаган, фақат бу «2026-йилдан» амалга ошишини айтди.

​Россияда «талаба оила» тушунчаси қонуний равишда 2025-йилнинг ёзида мустаҳкамлаб қўйилган эди. Бу — фарзанд тарбиялаётган, ота-онасининг иккиси ҳам 35 ёшдан кичик бўлган ва олий ёки ўрта махсус таълим олаётган никоҳли жуфтликдир.

​2025-йил сентябр ойидан бошлаб Россияда таълим олаётган аёллар учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари оширилди. Ушбу тўловлар меҳнатга лаёқатли аҳоли учун минтақавий яшаш минимумига тенглаштирилди.

Маълумот учун: Россияда сўнгги йилларда демографик инқироз кузатилмоқда ва туғилиш кўрсаткичлари рекорд даражада пасайиб бормоқда. Шу сабабли ҳукумат нафақат умумий «оналик капитали», балки муайян ижтимоий гуруҳлар, хусусан, талаба оилалар учун алоҳида имтиёзлар жорий этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — ёшларни ўқиш даврида фарзанд кўришдан чўчимасликка ундаш ва биринчи фарзандни дунёга келтириш ёшини ёшартиришдир.

Teglar

Mavzuga oid