Logo

Россияга яна дронлар ҳужуми: «Wildberries» омбори бутунлай ёниб кетди

Bugun 18:481 daqiqa

Тамбов вилоятидаги «Wildberries» логистика марказига зарба берилди. Объект тўлиқ ёниб кетди, икки киши жароҳатланди.

Россияга яна дронлар ҳужуми: «Wildberries» омбори бутунлай ёниб кетди

Россиянинг Тамбов вилояти Котовск шаҳрида жойлашган «Wildberries» логистика маркази дронлар ҳужуми ортидан чиққан ёнғин оқибатида тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Евгений Первышов маълум қилди.

Унинг айтишича, бинога учта зарбадор дрон зарба берган. Ҳужум оқибатида икки киши жароҳатланган. 19 ёшли эркакда мия чайқалиши, 49 ёшли аёлда эса бармоқ синиши аниқланган.

Ҳужум тафсилотлари

Первышовнинг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 13 та дронни йўқ қилган. Яна учта зарбадор дрон «БАРС-Тамбов» мобил ўт очиш гуруҳлари томонидан уриб туширилган.

«Афсуски, учта зарбадор дрон омбор биносига зарба беришга улгурди», — деди губернатор.

Аввалроқ вилоят раҳбари логистика марказидаги ёнғин майдони 100 минг квадрат метрдан ошганини маълум қилган эди.

«Wildberries-Rus» компанияси ҳам логистика объектига ҳужум қилинганини тасдиқлади. Компанияга кўра, зарбадан кейин ёнғин чиққан ва хавфсизлик талабларига мувофиқ ходимлар олдиндан эвакуация қилинган.

Иккинчи ҳужум

Котовскдаги логистика марказига ҳозирги ҳужум сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган иккинчи зарба бўлди. Россия ҳокимияти маълумотларига кўра, 18 июл куни тундаги аввалги ҳужумда етти нафар ходим ҳалок бўлган, яна 25 киши жароҳатланган.

Июл ойи ўрталаридан буён Россиянинг бошқа ҳудудларидаги «Wildberries» логистика объектлари ҳам дронлар ҳужумига учраган.

Teglar

Mavzuga oid