Россиянинг учдан бир ҳудудида мигрантлар ишлайдиган соҳалар чекламоқда

17.02.2026 | 08:382 daqiqa

Россия ҳудудларининг камида учдан бири меҳнат мигрантлари фаолиятига чеклов киритди. Айрим соҳалар хусусан ўзбекистонликлар учун тўлиқ ёпилмоқда, 2027 йилдан эса яна янги тартиб кучга киради.

Россиянинг учдан бир ҳудудида мигрантлар ишлайдиган соҳалар чекламоқда

Ростов области губернатори Юрий Слюсар имзолаган фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан 31 декабргача хорижий фуқаролар курйерлик, озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари савдосида ишлай олмайди. 1 мартдан эса уларга қимматбаҳо металллар савдоси ва фитнес марказлар фаолиятида иштирок этиш тақиқланади.

Юрист Светлана Леусова таъкидлашича, чекловлар патент асосида ишлаётган мигрантларга тааллуқли. Бундай патентни Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари олиши шарт.

Ҳозирга қадар Россиянинг камида 32 субъекти, жумладан Санкт-Петербург ҳам, шундай чекловларни жорий этган. Турли ҳудудларда тақиқлар етказиб бериш, такси, савдо ва бошқа хизмат соҳаларига тааллуқли.

 

Янги тизим тайёрланмоқда

Йил бошида «Ведомости» нашри барча ҳудудларда, Москва агломерацияси ва Украина аннексия қилинган ҳудудларидан ташқари, меҳнат мигрантларини ёллаш чекланиши режалаштирилаётганини хабар қилган эди.

2027–2029 йилларда мигрантларни фақат ИИВ назоратидаги уюшган ёллаш механизми орқали жалб қилиш мумкин бўлади. Бу доирада хорижий ишчилар реестри ва иш берувчилар реестри яратилади. Россия ҳукумати ҳар йили ҳудудлар кесимида хорижий ишчилар улушини белгилайди. Уюшган ёллашдан ташқари тарзда ишга қабул қилиш тақиқланади.

 

Бюджет ва квоталар

Ҳар бир меҳнат мигранти учун ҳудуд бюджетига ойига 1,2 минг рубл миқдорида аванс Жисмоний шахслари даромад солиғи (НДФЛ) тўлови тушади. Агар мигрантнинг қарамоғидаги қариндошлари Россияда яшаса, қўшимча ҳисоб-китоблар қўлланади.

ИИВ баҳосига кўра, меҳнат мигрантларини уюшган ёллаш орқали бюджетга ҳар йили тахминан 22 млрд рубл тушуми таъминланиши мумкин. Янги қонун 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Teglar

Mavzuga oid