Саида Мирзиёева Янги Тошкент қурилиши билан танишди ва тадбиркорларни сармоя киритишга чақирди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева тадбиркорларни ушбу йирик лойиҳага сармоя киритишга ва бизнес бошлашга чақирди.
© Saida Mirziyoyeva Telegram kanaliБугун, 17 сентябр куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Янги Тошкент ҳудудидаги замонавий бино ва иншоотлар қурилиш жараёни билан танишди.
«Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур бунёдкорлик доирасида бугун улкан, кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда», - деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.
Унга кўра, британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратди.
«Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғлиқ. Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим. Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс. Келинг, ушбу бетакрор, янги шаҳарни биргаликда бунёд этайлик!», – деб ёзди Саида Мирзиёва.





