Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда Шавкат Мирзиёевнинг бу йилги тадбирларда қатнашмаслиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалган эди.

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9-май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади. Бу ҳақда VAQT.UZ нашрининг ҳукуматдаги ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, давлат раҳбари бугун, 8-май куни Москвага учиб кетиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва айрим ОАВларда Ўзбекистон Президентининг бу йилги тадбирларда иштирок этмаслиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, Кремл томонидан эълон қилинган дастлабки рўйхатда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, хусусан, Шавкат Мирзиёев номи қайд этилмаганди.

Аввалроқ тақдим этилган расмий меҳмонлар рўйхатидан Беларус, Лаос, Гвинея-Бисау президентлари, Малайзия олий ҳукмдори ҳамда айрим халқаро ташкилотлар вакиллари ўрин олган эди.

Президентнинг ушбу ташрифи доирасида бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги борасида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Ўтган йилги парад

Шавкат Мирзиёев ўтган йилги парадда ҳам қанташганди. 2025-йилда Москвадаги Қизил майдонда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда, хусусан Ғалаба парадида Хитой раиси Си Цзинпин, Бразилия президенти Лула да Силва, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Куба президенти Мигел Диас-Канель, Венесуэланинг ўша пайтдаги президенти Николас Мадуро ва бошқалар қатнашганди.

Шавкат Мирзиёев Москвага ташрифи доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан расмий учрашув, Хитой раиси Си Цзинпин, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Ветнам компартияси Марказий қўмитаси бош котиби То Лам, Сербия президенти Александр Вучич ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан норасмий учрашувлар ўтказганди.

Teglar

Mavzuga oid

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади | Vaqt.uz