Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Bugun 08:001 daqiqa

1 май куни 6 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинганди.

Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди © eldiariony

Швецияда миграция қонунчилигини бузган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, улар Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижасида ватанган қайтарилган.

«Икки томонлама ҳамкорлик доирасида барча ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар, жумладан, фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш масалалари тезкорлик билан келишиб олинди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун: Шу йилнинг феврал ойида ҳам Швециядан миграция қоидаларини бузган 21 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали ватанга қайтарилган эди. Шунингдек, яқинда Японияда ноқонуний қолиб кетган яна бир ўзбекистонлик депортация қилинган.

Teglar

Mavzuga oid