Logo

ССПЭ билан курашаётган болаларнинг ота-оналари Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди | Vaqt.uz репортажи

Bugun 10:491 daqiqa

Кеча, 9 сентябрь куни фарзандлари субакут склерозловчи панэнцефалит (ССПЭ) касаллиги билан оғриётган бир гуруҳ ота-оналар Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёрдам сўраб борди. Мурожаатчилар масъуллардан болаларни даволаш, парваришлаш ҳамда йиллар давомида ечимини кутаётган тизимли муаммоларни ҳал этишда амалий кўмак берилишини сўрамоқда.

Мурожаатчиларни Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Одилов қабул қилди.

Ота-оналарнинг таъкидлашича, айрим болаларда касаллик аломатлари қизамиққа қарши эмлаш жараёнидан сўнг намоён бўлган. Бошқа бир гуруҳ мурожаатчилар эса фарзандлари қизамиқ билан оғриганидан бир неча йил ўтиб ССПЭ белгилари юзага чиққанини билдирмоқда.

Vaqt.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, мурожаатчи ота-оналарнинг даъволари ва хавотирларини ёзиб олди. Шунингдек, бу мураккаб касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари борасида мутахассис шифокор муносабатини эшитди.

Teglar

null null

ZamiraMaqolalar soni: 15

Barchasi

Mavzuga oid