Субсидия учун аризалар қачондан қабул қилиниши айтилди

Bugun 16:592 daqiqa

Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан тураржой мавжуд бўлмаслиги керак.

Субсидия учун аризалар қачондан қабул қилиниши айтилди

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 16-март куни соат 14:00 да бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

«Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан тураржой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.

Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар орқали ариза топшириш мумкин:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;

myGov мобил иловаси;

my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола

Шунингдек, ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида «OneID» тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.

Ҳарбий тузилмалар ходимлари эса бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин.

Банклар рўйхати

Маълумот учун, ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида қуйидаги тижорат банклари иштирок этади:

1. «Агробанк» АТБ

2. «Алоқабанк» АТБ

3. «Асакабанк» АЖ

4. «Asia Alliance Bank» АТБ

5. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

6. «Ҳамкорбанк» АТБ

7. «Ипак йўли» АИТБ

8. «Ипотекабанк» ОТП Груп

9. «Микрокредитбанк» АТБ

10. «Ориент Финанс» ХАТБ

11. «Трастбанк» ХАБ

12. «Туронбанк» АТБ

13. «Халқ банки» АТБ

14. «Ўзмиллийбанк» АЖ

15. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Teglar

Mavzuga oid