«Telegram»да шахсий хабарларни ҳам нусхалаш тақиқланади

19.02.2026 | 15:251 daqiqa

«Telegram» шахсий чатларда ёзишмаларни ҳимоя қилиш мақсадида хабарларни нусхалаш ва сақлашни чеклаш функциясини жорий этмоқда.

«Telegram»да шахсий хабарларни ҳам нусхалаш тақиқланади

«Telegram» яқин вақт ичида шахсий чатларда хабарларни нусхалашни чеклаш имконини жорий этади. Бу ҳақда «Beta Info» канали хабар қилди. Ҳозиргача бундай чеклов фақат каналлар учун амал қилар эди, энди у оддий ёзишмаларга ҳам татбиқ этилади.

Янги функция икониятлари

Янги функция фойдаланувчиларга контактлар учун хабарларни нусхалашни тақиқлаш, шунингдек шахсий чатлардаги материалларни сақлаш ёки бошқа жойга, жумладан «Сақланганлар» бўлимига юборишни чеклаш имконини беради. Бу махфий ёзишмаларни қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган.

Нусхалашдан ҳимояни ёқиш учун контакт профилига кириб, менюдаги «Контактни таҳрирлаш» бўлими орқали «Нусхалашни тақиқлаш» банди танланади. Шу орқали маълум контакт билан мулоқотда контент тарқалишининг олди олинади.

Айни пайтда функция «Telegram»нинг iOS учун 12.5 (32413) рақамли бета-версиясида мавжуд. Бироқ у ҳозирча тўлиқ барқарор ишламаётгани қайд этилмоқда. Яқин янгиланишларда функция такомиллаштирилиши кутилмоқда.

Бета-версиядаги яна бир янги имконият

Шу бета-версияда яна бир янги имконият — хабарлардаги саналарни автоматик аниқлаш ва улар асосида эслатма яратиш функцияси ҳам синовдан ўтмоқда. Мессенжер «бугун», «эртага» ёки муайян саналарни автоматик ажратиб кўрсатади.

Ажратилган сана устига босиш орқали хабарни бир зумда эслатмага айлантириш мумкин. Гуруҳ чатларида яратилган эслатмалар фойдаланувчининг «Сақланганлар» бўлимига юборилади, шахсий чатлардаги эслатмалар эса ўша ёзишманинг ўзида сақланади.

Teglar

Mavzuga oid