Техасдаги сув тошқинларида 24 киши ҳалок бўлди

05.07.2025 | 15:302 daqiqa

АҚШнинг Техас штатида содир бўлган кучли сув тошқинлари оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Расмийлар 23–25 нафар одам, асосан болалар бедарак йўқолганини маълум қилмоқда.

Техасдаги сув тошқинларида 24 киши ҳалок бўлди
Сув тошқини асосан Керр округида қайд этилган. Талофатлар орасида Камп Мистис ёзги қизлар лагерида бедарак йўқолганлар ҳам бор. Ҳозиргача 237 киши қутқарилган ёки хавфли ҳудуддан эвакуация қилинган. Техас губернатори Грег Абботт бу ҳолатни фалокат деб баҳолади ва фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу қарор қутқарувчиларга зарур ресурслардан фойдаланишга йўл очди. Қидирув-қутқарув ишлари тунги пайт ҳам тўхтатилмаётгани маълум қилинди. Об-ҳаво мутахассислари бундай миқдордаги кучли ёмғирни олдиндан башорат қилмаганини тан олишган. Бу эса тўсатдан келган сел оқимлари ва йўқотишларга сабаб бўлган. Мамлакат президенти Доналд Трамп табиий офатни «даҳшатли ва талофатли» деб атади. Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Индонезияда ҳам содир бўлиб, у ерда паром чўкиб бир неча киши ҳалок бўлган эди.

Teglar

Mavzuga oid