Logo

Тошкент ва Бағдод ўртасида тўғридан тўғри авиарейслар қўйилиши мумкин

Bugun 11:071 daqiqa

Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов ва Ироқ Иқтисодий Кенгаши бош директори Ҳайдар Али Ҳоди ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Тошкент ва Бағдод ўртасида тўғридан тўғри авиарейслар қўйилиши мумкин © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов Ироқ Иқтисодий Кенгаши бош директори Ҳайдар Али Ҳоди ҳамда Ироқ ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида туризм, инвестициялар ва бизнес алмашинувлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат фуқароларининг ўзаро туристик йўналишларга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.

Учрашувда сайёҳлар оқимини кўпайтириш, икки мамлакат бозорларида туристик имкониятларни тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, туризм компаниялари ва соҳа ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш истиқболларини ҳам муҳокама қилди. Хусусан, Бағдод–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очиш имкониятлари кўриб чиқилди. Бу эса туризм ва бизнес алоқаларини янада фаоллаштириши мумкин.

Учрашув якунларига кўра, икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, бизнес миссиялари ва B2B учрашувларини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Ироқнинг туризм салоҳиятини қўшма тарзда тарғиб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Ереван ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid