Тошкентда Наврўз муносабати билан «Отлиқ парад» ўтказилади

Kecha 22:261 daqiqa

Унда Тошкент шаҳридаги куч тузилмаларининг кавалерия бўлинмалари иштирок этади.

Тошкентда Наврўз муносабати билан «Отлиқ парад» ўтказилади © Георгий Намазов / UzNews.uz

Наврўз байрами муносабати билан 14-март куни соат 16:00 да пойтахтдаги Амир Темур хиёбони бўйлаб «Отлиқ парад» бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Миллий гвардияси ташаббуси билан ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳридаги куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирок этади.

Маълумот учун, ўтган йили ҳам Миллий гвардияга қарашли бир қанча муассасанинг оркестр жамоалари «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ва Халқаро анжуманлар саройи олдида чиқиш қилганди. Парад иштирокчилари «Ўзбекистон» меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур хиёбони бўйлаб Hyatt меҳмонхонаси автотураргоҳигача бўлган масофада ҳаракатланган.

Teglar

Mavzuga oid