Logo

Тошкентда югуриш бўйича катта марафон ўтказилади

Соврин жамғармаси учун 112 миллион сўм ажратилган.

Тошкентда югуриш бўйича катта марафон ўтказилади

6-сентябр куни Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида «Tashkent International Half Marathon – 2026» марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси хабар берди.

Марафонда икки хил масофага югурилади. 5 км — оммавий югуриш ва 21,0975 км — ярим марафон. Ундаа иштирок этмоқчи бўлганлар 300 минг сўм тўлаши керак. Мухлислардан пул олинмайди. 5 км масофага югурадиганлар учун махсус акция ҳам бор. Яъни атиги 10 минг сўмга рўйхатдан ўтган, стартга чиққан ва масофани босиб ўтганларга финишда 100 минг сўм қайтариб берилади.

Тадбирнинг соврин жамғармаси умумий ҳисобда 112 миллион сўм. Бунда 21 километрга югуриб маррага биринчи бўлиб борганга 15 млн сўм, 2-ўринга 12 млн сўм ва 3-ўринга 10 млн сўм берилади. Шунингдек, 4-ўринга 6 млн сўм, 5-ўринга 4 млн сўм ва 6-ўринга 3 млн сўм тақдим қилинади.

Шу билан бирга, 5 км масофага югурган ва пешқадам бўлганга 3 млн сўм, 2-ўринга 2 млн сўм ва 3-ўринга 1 млн сўм тўланади. Ҳар иккалар масофада ҳам аёллар ва эркаклар алоҳида тақдирланади.

Тадбир давомида иштирокчиларга старт рақами, электрон чип, расмий футболка, финишер медали, трассада сув ва озиқ-овқат, электрон сертификат берилади.

Teglar

Mavzuga oid