Тошкентдаги савдо корхонасида ёнғин чиқди

11.07.2025 | 20:252 daqiqa

Ҳодиса қурбонларсиз тугади, аммо 30 метр квадрат майдон зарар кўргани маълум қилинди.

Тошкентдаги савдо корхонасида ёнғин чиқди
Бугун, 11 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасидаги «Уз метал» савдо корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:34 да етиб бориб,  ёнғин соат 19:53 да тўлиқ ўчирилган. Айтилган манзилда корхона ҳудудида қурилиш чиқиндилари 30 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланди. «Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», - дейилади хабарда.

Teglar

Mavzuga oid