Трамп Ўзбекистондан нима истайди ёки Ўзбекистон АҚШ билан яқинлашувдан нималар кутяпти?

24.02.2026 | 16:301 daqiqa

Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га таъсисчи давлат сифатида қўшилиши орқали АҚШ билан яқинлашишда қандай имконият ва хавфларга дуч келиши мумкин? Бу қадам иқтисодий дивидендлар ва геосиёсий таваккалчиликларни қандай ўзгартиради?




Дунёда кучлар мувозанати тубдан янгиланмоқда. АҚШ, Хитой ва Россия ўртасидаги рақобат янги босқичга чиқди. Геосиёсий қарама-қаршиликлар чуқурлашаётган бир пайтда Марказий Осиё яна йирик ўйинчилар манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланмоқда. Бундай шароитда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ҳар бир қадами иқтисод, хавфсизлик ва миллий мустақилликка бевосита таъсир қилади.

Январ ойида Доналд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши”га Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида қўшилиши муҳокамаларни янада жонлантирди. Shavkat Mirziyoyev раҳбарлигидаги ҳукумат бу орқали янги иқтисодий имкониятлар эшигини очишни мақсад қилганми? Ёки Москва ва Пекин билан мувозанатни сақлаб келаётган мамлакат учун бу қадам қўшимча геосиёсий босимларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмасми?

Вашингтон билан яқинлашув Ўзбекистонга нималарни тақдим этиши мумкин? Реал сармоя ва илғор технологиялар, янги бозорларга чиқиш имкони, хавфсизлик соҳасида чуқурроқ ҳамкорлик — буларнинг қай бири устувор? Шу билан бирга, бундай яқинлашув янги сиёсий мажбуриятларни юклаб, кўп векторли ташқи сиёсат имкониятларини чеклаб қўйиш хавфини ҳам туғдирмайдими? Ва ниҳоят, Трамп Ўзбекистондан аслида нимани кутмоқда?

“Fikr vaqti” дастурининг навбатдаги сонида ана шу саволлар сиёсатшунослар Шуҳрат Расул ва Бектош Бердиев билан атрофлича муҳокама қилинди.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 73

Barchasi

Mavzuga oid