Туркманистондан совға: Миннихановга иккита алабай топширилди
Қозонга ташриф доирасида Туркманистон томони Миннихановга икки алабай кучугини етказди. Итларга Алабай ва Алажа деб ном қўйилди.
© Татаристон раисининг матбуот хизматиТатарстан раҳбари Рустам Миннихановга Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимухамедов томонидан совға қилинган икки кучук — алабай топширилди. Бу ҳақда 23-май куни унинг матбуот хизмати хабар берди.
14-май куни собиқ президент «KazanForum» форумида иштирок этиш учун Қозонга ташриф буюрган эди. «Ташриф доирасида унга 2021-йилда Рустам Миннихановга совға қилинган Акдус лақабли алабайнинг қанчалик улғайгани кўрсатилди. Акдуснинг турли мусобақалардаги муваффақиятларидан руҳланган туркман халқининг миллий етакчиси республикага яна икки алабай юборишга қарор қилди», – дейилади хабарда.
Кучукчалар март ойида туғилган. Эркак кучукка Алабай, урғочисига эса Алажа деб ном қўйилган. Итлар учун сертификатни раисга «Туркман алабайлари» халқаро ассоциацияси вице-президенти Ботир Режепов топширган.
Минниханов Бердимухамедов совға қилган алабай кучугининг видеосини эълон қилди
Рустам Минниханов ўзининг «Instagram» саҳифасида 17-май куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердымухамедов совға қилган Акдост лақабли алабай кучугининг (Минниханов уни татарча Акдус деб атайди) икки видеосини эълон қилди.
16-май куни Минниханов ишчи ташриф билан Туркменистанга борган эди. 17-май куни у Гурбангули Бердимухамедов билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунланганидан сўнг томонлар Ми-17-1В тиббий вертолётини кўздан кечиришди. У Ашхабодга Қозондан етказиб берилган. Шунингдек, Туркманистон раҳбари Миннихановга алабай кучугини совға қилди.





