Vaqt.uz сайти расман тақдимот қилинди: тадбирдан репортаж

25.10.2025 | 23:351 daqiqa

23 октябр куни Vaqt.uz сайтимизнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган меҳмонларнинг сайтимиз ҳақидаги фикрлари ва тилакларини батафсил видеода томоша қилишингиз мумкин.

Vaqt.uz сайти расман тақдимот қилинди: тадбирдан репортаж

Vaqt.uz ахборот портали 2025 йил 15 май куни фаолият бошлаган бўлиб, қисқа фурсат ичида иқтисодиёт, молия, банк ҳамда криптовалюта соҳаларидаги долзарб мавзуларни ёритишга ихтисослашган. Сайтнинг асосий мақсади – Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, уларни ўқувчиларга оддий ва тушунарли тарзда етказишдир.

23 октябр куни ташкил этилган тақдимот маросимида Vaqt.uzнинг фаолияти, очилиш тарихи ва шу пайтгача амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбирда сенаторлар, давлат ва хусусий ташкилотлар вакиллари, банклар матбуот котиблари, медиа ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Маросимда иштирок этган меҳмонлар сайтнинг янгича услуби, иқтисодий мавзуларни таҳлил қилишдаги профессионал ёндашуви ва замонавий ахборот етказиш услубини алоҳида қайд этдилар. Улар Vaqt.uz жамоасига кейинги фаолиятда муваффақият ва омад тиладилар.

Teglar

Mavzuga oid