Ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми маълум қилинди
3–8-апрель кунлари Ўзбекистонда АЁҚШ тушумлари сезиларли даражада ошди, тўловларнинг асосий қисми банк карталари орқали амалга оширилмоқда.
© iStock3–8-апрел кунлари давомида Ўзбекистондаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) амалга оширилган тушумлар барқарор юқори кўрсаткичларни қайд этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
3-апрель куни тушумлар 92,0 млрд сўмни ташкил этган. Кейинги уч кун — 4, 5 ва 6-апрел кунларида умумий тушум 395,5 млрд сўмга етган. Бу даврда талаб юқори бўлгани ва транспорт ҳаракатининг фаоллиги тушумларга сезиларли таъсир кўрсатгани қайд этилмоқда.

7-апрел кунида тушумлар 116,1 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 8-апрел куни бу кўрсаткич 117,1 млрд сўмга етган. Умуман олганда, бир ҳафталик динамикада тушумлар барқарор ўсиш тенденциясини сақлаб қолган.
Банк карталари орқали нақдсиз тўловлар устун
Таҳлилларга кўра, ушбу даврда амалга оширилган тўловларнинг 92–95 фоизи банк карталари орқали бажарилган. Бу эса аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида нақдсиз ҳисоб-китоблар кенг тарқалаётганини кўрсатади.

Бугунги кунда мамлакатда 70 миллиондан ортиқ банк карталари муомалада бўлиб, шундан 170 мингга яқини момент карталарни ташкил этади. Шунингдек, 60 мингдан ортиқ ёнилғи карталари фаоллаштирилган.
Шу билан бирга, 46 мингдан зиёд банкомат, АДМ ва инфокиосклар хизмат кўрсатмоқда. Улардан 7 мингдан ортиғи нақд пул қабул қилувчи қурилмалар ва АДМлар хизмат кўрсатмоқда.





