Ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми маълум қилинди

Bugun 15:361 daqiqa

1–22-апрел кунлари Ўзбекистонда АЁҚШ тушумлари сезиларли даражада ошди, тўловларнинг асосий қисми банк карталари орқали амалга оширилмоқда.

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми маълум қилинди © Foto: Vaqt.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 1–22 апрел кунлари автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида амалга оширилган нақдсиз тўловлар ҳажми 2,49 трлн сўмдан ошди.

Ҳисоботга кўра, мазкур даврда кунлик ўртача тушум 113,1 млрд сўмни ташкил этган. Бу эса автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида тўлов айланмаси барқарор юқори суръатларда сақланаётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Март ойида ўртача кунлик тушум 102,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 58,1 фоизи нақд, 41,9 фоизи эса нақдсиз шаклда амалга оширилган.

Амалга оширилган умумий транзакциялар

Шу билан бирга, 22 кунлик давр мобайнида амалга оширилган умумий транзакциялар сони 20,9 млнтага етган. Кунлик ўртача транзакциялар ҳажми эса 951 мингтани ташкил қилган.

photo_2026-04-25_14-59-36

Тўловлар таркиби таҳлилига кўра, умумий тушумларнинг 92,9 фоизи амалдаги банк карталари орқали амалга оширилган. Бунинг 88,1 фоизи мавжуд банк карталари, 4,8 фоизи эса QR-код орқали тўловлар ҳиссасига тўғри келган.

Қолган тўловлар таркибида 4,9 фоиз улуш билан момент карталар ва 2,2 фоиз билан ёқилғи карталари қайд этилган. Марказий банк маълумотларига кўра, бу тенденция аҳоли орасида нақдсиз ҳисоб-китоблар кенгайиб бораётганини ва банк карталари асосий тўлов воситаси бўлиб қолаётганини тасдиқлайди.

Teglar

Mavzuga oid